Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

БМТ коронавирус инфекциясини кўп тарқатаётган мамлакат номини айтди

29 Июль 2021 08:11

NUR-SULTAN. Kazinform - Мьянмада COVID-19 инфекцияси кўпаймоқда. Агар шундай давом этса, у эпидемияни бутун минтақага тарқатадиган мамлакатга айланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform The Guardianга асосланиб.

БМТнинг Мьянмадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюснинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси тез тарқалмоқда.

Мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар COVID-19 инфекциясиясининг бутун минтақага тарқалишига таҳдид солмоқда.

Мьянмада феврал инқилобидан бери эмлаш дастурлари амалга оширилмаяпти, аҳоли тестдан ўтказилмаяпти ва шифохоналар шифокорларнинг иш ташлашлари сабабли ёпилган.

Ташкилотнинг махсус маърузачиси, шунингдек, Мьянмадаги шифокорларнинг иш ташлашларини, давлат касалхоналарида ишлашдан бош тортганликларини, босим ва қўрқитишларга дучор бўлганликларини ва одамларни яширинча даволашга мажбур қилинганлигини таъкидлади.

Айни пайтда Мянмада одамлар тиббий кислород, крематория ва моргларда навбат кутмоқда.


Калит сўзлар: БМТ, Тиббиёт, Хориж,
Юқорига