Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

БМТ Бош котиби Афғонистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйишга чақирди

16 Август 2021 10:42

NEW YORK. TASS - Kazinform - БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Толибон (Қозоғистонда тақиқланган ташкилот) ва Афғонистондаги можарога қатнашган бошқа томонларни имкон қадар сабр қилишга чақирди.

Бу ҳақда Бош котибнинг якшанба куни тарқатган баёнотида айтилган, дея хабар беради Kazinform TASS га таяниб.

«БМТ бош котиби Афғонистондаги вазиятдан хавотирда. У «Толибон ва бошқа томонларни одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун максимал даражада сабрли бўлишга чақирди», - дейилади хабарда.

БМТ Бош котиби, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйишга чақирди. БМТ Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатмоқчи.

«БМТ тинч йўл билан ҳал қилиш, барча афғонларнинг, айниқса, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муҳтожларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ёрдам бериш ниятида», - дейилади баёнотда.


Калит сўзлар: БМТ,
Юқорига