Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

БМТ Афғонистондан 120 ходимини эвакуация қилди

23 Август 2021 09:56

NUR-SULTAN. TASS-Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти якшанба куни Афғонистондан ўз ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг 120 ходимини Қозоғистонга эвакуация қилди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 22 август куни Афғонистон пойтахтидан 120 кишини Алматига олиб келди, бу бир ҳафта ичида иккинчи марта амалга оширилган рейс. Йўловчилар орасида БМТ ходимлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги шериклари бўлган бир неча нодавлат ташкилотлари аъзолари бор», - дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта БМТнинг 100 га яқин ходими масофадан туриб ишлашни давом эттириш учун Кобулдан Алматига кучирилди. «Толибон»нинг радикал ҳужуми арафасида БМТнинг Афғонистондаги турли миссияларида 3 минг маҳаллий аҳоли ва 700 дан ортиқ чет элликлар ишлаган.

«Толибон» радикал аскарлари 15 август куни жангсиз Кобулга кирган ва бир неча соат ичида Афғонистон пойтахтини тўлиқ назоратга олган.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига