Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Биз вирусни юқтиришда гумон қилинган ҳар бир одамни 2-3 марта текширамиз - вазир

12 Март 2020 15:37

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни аниқлаш учун қўшимча 60 минг тест олинади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда коронавирус 120 мамлакатга тарқалди. Қозоғистон Хитой билан чегарадош. Аммо, кўрилган махсус чоралар туфайли, ҳозирги кунга қадар мамлакатимизда ҳеч қандай коронавирус аниқланмади», - деди Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов қондан коронавирус биринчи куниёқ аниқланмаслигини айтди.

«Бир неча давлатдан келган фуқаролар кузатилмоқда. Коронавирус биринчи куни инсон қонида аниқланмайди, шунинг учун биз уни 14 кунгача назорат остида ушлаб турамиз. Бизнинг протоколимизга кўра, қон биринчи ва ўнинчи куни одамдан олинади. Айни пайтда бизнинг барча ҳудудларимизда махсус санитария-эпидемиология лабораториялари фаолият кўрсатмоқда. Россия Федерацияси, Хитой, ЖССТ томонидан юборилган ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган тестлар мавжуд. Ҳаммаси бўлиб 15000 та тест бор эди, улардан 5000 таси ишлатилди. Биз қўшимча 60 000 тест сотиб оламиз. Биз ҳар бир беморни 2-3 марта текширамиз. Ушбу тестлар ҳақиқий натижаларни намойиш этади», - деди.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига