Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бишкекда биринчи марта коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари аниқланди

20 Октябрь 2020 09:26

BİSHKEK. Kazinform – Бишкекда COVID-19 вирусини қайта юқтиришнинг 2та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Кубан Кундашев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.

Бош шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда коронавируснинг қайта ташхиси қўйилган ҳолатлар ва касалхонадан ташқари пневмония сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.

«Аммо пойтахтда расмий равишда тасдиқланган коронавирусни қайта юқтириш иккита ҳолати аниқланди. Аммо билишимча, уларнинг сони еттитага етган бўлиши керак», - деди у.

Шунингдек, марказ раҳбари қайта юқтиришнинг биринчи ҳолати бир кишида лабораторияда аниқланган, иккинчи корнавирусни қайта юқтирган шаҳар аҳолиси пневмонияни касалхонадан ташқарида юқтирганини айтди. Илгари, касаллик кучайганида, унинг ўпкаси 25% зарар кўрган бўлса, энди 65% га етди.

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига