Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бир қатор давлат раҳбарлари Қозоғистон Президентига ҳамдардлик телеграммалари юборди

29 Август 2021 11:32

NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев номига Жамбил вилоятидаги ҳарбий омборда портлаш оқибатида кўп одамлар ҳалок бўлган фожиали воқеа муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари келмоқда, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Арманистон Президенти Армен Саркисяндан телеграммалар келди. Шунингдек, Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреев ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов ҳам телеграмма юборишди.

Телеграммаларда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирилган ва қўллаб –қувватлаши таъкидланган. Шунингдек, жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолишган.

Ҳали ҳамдардлик телеграммаси келиши давом этмоқда.


Калит сўзлар: Жамбил вилоятидаги портлаш,
Юқорига