Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 20 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Бешта вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

9 Июль 2020 16:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида об-ҳаво ноқулайлиги туфайли огоҳлантиришлар тарқатилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

10 июль куни:

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши, шамол шимоли-ғарбдан ва шимолдан эсади, тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.

Кундузи Кўкшетау шаҳрида жала ёғиши мумкин.

Нур-Султанда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан, шимолдан эсади, кундузи момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 15 м/с га етади.

Қостанай вилоятида 36 даражагача иссиқ бўлади.

Қостанайда 35 даражагача иссиқ бўлади.

Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метрга етади. Кундузи Қизилўрда вилоятининг жанубида 42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўрони кузатилади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан, жойларда баъзи жойларда 18 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳарорат 38-41 даража бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ ва довул кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.

Ўскеменда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида шимоли-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги 15-18 м/сга етади.

Семейда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида шимоли-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги 15-18 м/сга етади.
Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига