Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Беш йил ичида Қозоғистон нефт қазиб олиш ҳажмини 100 миллион тоннага оширади

19 Ноябрь 2020 13:05

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда товарлар экспорти 2021 йилда 41,4 миллиард доллардан 2025 йилда 51,5 миллиард долларгача кўпаяди. ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакатни 2021-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини баён қилиб баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нефт қазиб олиш ҳажми 2021 йилдаги 86 миллион тоннадан 2025 йилда 100,7 миллион тоннагача етказилади. Барча асосий йўналишлар бўйича ижобий ўсиш кузатилмоқда. Қайта ишлаш саноати йилига ўртача 6,7 фоизга, тоғ-кон саноати 2,9 фоизга ўсади. Ўртача йиллик ўсиш суръати қишлоқ хўжалигида 6,2 фоизни, савдода 5,5 фоизни ташкил этади», - деди вазир.

Унга кўра товарлар экспорти 2021 йилдаги 41,4 миллиард доллардан 2025 йилда 51,5 миллиард долларга кўтарилади. Импорт 2021 йилда 36,3 миллиард доллардан 2025 йилда 37,8 миллиард долларга кўпаяди.

«Ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, сифатли инсон капитали ва мувозанатли минтақавий ривожланиш бўлади. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида тегишли бюджет параметрларининг прогнози шакллантирилди», - деди Р.Даленов.

2021 йилда республика бюджетининг даромадлари (трансфертларни ҳисобга олмаганда) 6 триллион 926 миллиард тенгени, 2022 йилда 8 триллион 566 миллиард тенгени, 2023 йилда 9 триллион 217 миллиард тенгени ташкил этади.

2021 йилда кафолатланган трансфертлар - 2 триллион 700 миллиард тенге, 2022 йилда - 2 триллион 400 миллиард тенгени ва 2023 йилда - 2 триллион 200 миллиард тенгени ташкил этади.

2021 йилда Миллий жамғарманинг 1 триллион танга миқдоридаги мақсадли трансфертини жалб қилиш режалаштирилган.

«Шундай қилиб, прогнозга кўра, 2021 йилда даромадлар 11,4 триллион тенгени, 2022 йилда - 11,8 триллион тенгени, 2023 йилда - 12 триллион тенгени ташкил этади», - деди у.

2021 йилда республика бюджети харажатлари 14 триллион 049 миллиард тенге, 2022 йилда 13 триллион 873 миллиард тенге, 2023 йилда 13 триллион 889 миллиард тенге миқдорида прогноз қилинмоқда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги, Сенат,
Юқорига