Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Берлинда Абайга ҳайкал ўрнатилади

11 Август 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Германиянинг Берлин шаҳрида буюк қозоқ шоири Абай Кунанбаевичга ҳайкал ўрнатилади.

Бу ҳақда Германиядаги Deutsch-Kasahische Gesellschaft Германия-Қозоғистон жамияти раҳбари Галина Нуртазина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2000 йилда Германиянинг Берлин шаҳрида Абай кўчаси очилди. Адашмасам, бу Европада Абай номи берилган биринчи кўча. Албатта, бу ерда Қозоғистон Республикаси ва Элчихона ходимларининг ўрни катта. Бу йил Берлиндаги Абай кўчасида унга ҳайкал ўрнатилади «, - деди Галина Нуртазина Абайнинг юбилейига бағишланган онлайн -концерт пайтида.

Унга кўра, Берлиндаги Абай кўчаси Қозоғистон элчихонаси биноси ёнида жойлашган.

«Элчихонага келганларнинг ҳаммаси Абай кимлигини сўрашади. Албатта, биз қозоқ халқи учун Абай кимлигини айтишдан хурсандмиз. Абайни ва унинг ижодини халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида ўтган йилнинг ноябр ойида марказимизда «Абай уйи» ташкил этилди. Ноябрда марказ фаолият бошлаганига 1 йил бўлади. Бу вақт мобайнида кўплаб тадбирлар уюштирилди «, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда Абай кунига бағишланган халқаро онлайн-маъруза-концерт бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда «Абай юбилейи» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Муаллиф: Али Ибраев


Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият,
Юқорига