Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Берлинда 60 нафар полициячи тошбўрон остида қолди

17 Июнь 2021 15:54

NUR-SULTAN. Kazinform – Германияда Берлиннинг шарқий Фридрихсхайн туманидаги бинолардан бирини ноқонуний эгаллаб олган сквоттерлар билан тўқнашувда 60 нафар полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Тартибсизликлар шаҳар маъмурияти бинога ёнғин хавфсизлиги инспекциясини юборганидан бошланди. Чунки бинода яшовчилар ўзларини бошқа жойга кўчириб юбормоқчи деб ўйлаб, инспекция аъзоларини ҳам, ёрдамга келган полицияни ҳам тошбўрон қилишган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳамма жойдан, шу жумладан томдан ҳам тош отилган. Уларнинг тахминларига кўра, тартибсизликларда камида 300 киши қатнашган.

Илгари бинони тозалашга уриниш 2016 йилда амалга оширилганди, аммо 123 полициячи жароҳат олганидан сўнг, шаҳар ҳокимияти уларни ҳолига қўйишганди.

1990-йилларнинг бошларида Германия бирлашгандан сўнг, Шарқий Берлиннинг кўплаб ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган ташландиқ уйлар ноқонуний равишда эгаллаб олинган.

Маҳаллий аҳоли асосан сквоттерлар тарафини олади, чунки улар коммунал хизматлар нархининг ошишидан ҳимоя деб билишади.


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига