Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Белгияда мактаб қулаши натижасида олти киши ҳалок бўлди

21 Июнь 2021 14:38

ANTVERPEN. Kazinform - Белгиянинг Антверпен шаҳрида қурилаётган мактаб қулаб тушди. Оқибатда олти киши, шу жумладан беш нафар чет эллик ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Brussels Times газетасига асосланиб.

Ҳалок бўлган қурувчиларнинг аксарияти чет элликлар эди – уч нафари португалиялик, бир нафари руминиялик ва яна бири россиялик бўлган. Ушбу мамлакатларнинг элчилари воқеа жойига ташриф буюришди. Терговга прокуратура ҳам қўшилган.

Антверпен муҳандислик бўлими мутахассислари янги бинонинг қулаши сабабларини ўрганмоқдалар. Айни пайтда мактаб қурилиши тугашига шубҳа мавжуд ва шаҳар ҳокимияти барча биноларни бузиш кераклигини истисно этмаяпти.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига