Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бельгияга кириш ва чиқишда чекловлар бекор қилинди

19 Апрель 2021 10:29

BRÚSSEL. Kazinform – 19 апрелдан Бельгия аҳолиси ва фуқаролари мамлакатга ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ва чиқиш имкониятига эга бўладилар. Илгари, мамлакат аҳамиятсиз саёҳатларга чеклов қойган эди. Энди мамлакатга кираётганлар карантинни сақлаш учун «қаттиқ назоратга» олинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа Иттифоқи чегарасини кесиб ўтиш масаласи бўйича Бельгия Шенген минтақасининг умумий Европа қоидаларига бўйсунади.

Бельгияга «қизил» зонадаги давлатлардан келганлар «Travelers Online» порталида рўйхатдан ўтишлари шарт. Махсус ишлаб чиқилган шакл учун 2 та ПЗР синовин топшириш керак. Ушбу шакл Бельгияга киришдан 48 соат олдин тўлдирилиши керак.

Мамлакат бўйлаб саёҳатчилар қатъий карантин режимига риоя қилишлари керак. Биринчи келган куни ПЗР синови топширилиши керак. Иккинчиси еттинчи куни топширилади.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилмаслик 250 евро миқдорида жаримага тортилади.

Еттинчи куни, агар тест манфий бўлса, карантин тугайди. Агар тест мусбат бўлса, ташриф буюрувчи ўн кунгача карантинда бўлиш керак.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига