Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бельгияда COVID-19 касалхонасига ётқизилганларнинг 98 фоизи эмланмаганлар

19 Август 2021 11:11

BRUSSELS. Kazinform - Бельгия миллий соғлиқни сақлаш институти SCIENSANO томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари COVID -19 га қарши эмлаш самарадорлигини исботлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шундай қилиб, бельгиялик олимлар таҳлили шуни кўрсатдики, шу йилнинг январ ойидан бери касалхонага ётқизилган 98 фоиз белгияликлар COVID-19 билан эмланмаган.

SCIENSANO марказининг таъкидлашича, 6,2 миллионлик бельгияликлар тўлиқ эмланган (иккита компонент), атиги 0,2 фоиз вирус билан касалланган - тахминан 12 минг киши.

Бу юқтирганлар гуруҳининг фақат ярми семптомлардан шикоят қилган. Бельгияда 2021 йил бошидан бери касалхонага ётқизилганларнинг атиги 2 фоизи тўлиқ эмланган одамларда бўлган, бу атиги 400 кишидан ошади.

Тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, эмлашдан ҳимояланганига қарамай, ҳали ҳам касал бўлиб қолганлар ёши катта кишилар (ўртача ёши 82) ва кўпинча аёллар (62 фоиз).

Қайта юқтирганларнинг деярли ҳаммасида хасталиклар бор эди (92 фоиз) ва уларнинг ярми қариялар уйлари аҳолиси эди.

Эмлаш пайтида касалхонага ётқизилган 400 кишидан фақат учтаси тиббиёт ходимлари.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: Европа, Тиббиёт,
Юқорига