Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бельгия ҳукумати ресторан ва меҳмонхоналар қачон қайта иш бошлашини маълум қилди

6 Март 2021 12:26

BRÚSSEL. Kazinform – Жума куни Бельгиянинг коронавирусга қарши кураш бўйича маслаҳат кенгашининг йиғилиши бўлиб, карантин қоидаларини соддалаштириш стратегияси қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бельгия коронавирусга қарши кураш бўйича баъзи чораларни расман соддалаштирди ва айрим секторлар ишига устувор аҳамият берди», - деди Бош вазир Александр Де Кроо матбуот анжуманида.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари бундай юмшатиш чоралари мамлакатдаги эпидемиологик вазият назорат остида бўлган тақдирдагина амалга оширилишини таъкидлади.

Шундай қилиб, 8 мартдан бельгияликлар 10 кишигача очиқ ҳавода тўплашлари мумкин. Дафн маросимида 50 кишигача қатнашиши мумкин.

13 ёшгача бўлган болалар очиқ осмон остида 25 болагача, ёпиқ бино ичида 10 болагача тадбирларни ташкил қилиш мумкин.

15 мартдан Бельгия ОТМ талабалари ҳафтада бир кун дарсларга қатнай олишади. Апрель ойидан бошлаб 50 кишилик очиқ ҳавода диний маросимларни ўтказиш мумкин. Аммо ниқоб кийиш ва ижтимоий масофани сақлаш мажбурийдир.

Меҳмонхоналар ва ресторанлар фақат 1 май куни очилади. Очилиш қатъий тарзда амалга оширилади, шу жумладан коронавирусга тезкор тестлар амалга оширилади. Қайта тиклаш ишларининг бошқа жиҳатлари яқин келажакда ҳукумат томонидан тўлдирилади.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига