Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бали ороли эмланган сайёҳлар учун очилди

14 Октябрь 2021 17:30

DENPASAR. Kazinform - Бали ороли пандемия туфайли 18 ойлик узоқ танаффусдан сўнг 19 мамлакатнинг эмланган сайёҳлари учун очиқ, деб хабар беради Kazinform Reytersга таяниб.

Индонезия расмийлари коронавирус пандемиясидан зарар кўрган туризм соҳасини Балида тиклашмоқчи. Оролни эмланган сайёҳлар учун очиш қарори июл ойида коронавирус билан касалланишнинг кескин камайишига жавобан қабул қилинган.

Индонезия Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия, шунингдек Ғарбий Европа ва Форс кўрфазидаги баъзи давлатларни ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритди.

Бироқ, маълум бўлишича, оролнинг очилиши билан боғлиқ тафсилотлар, яъни хорижий давлатлар фуқаролари учун виза тартиби ноаниқлигича қолмоқда.

Балига ташриф буюрувчиларга қўйиладиган талаблар рўйхатига мажбурий эмлашлар, шунингдек, беш кунлик изоляция киради.

Бали губернатори И Ваян Костернинг айтишича, оролнинг очилиши мамлакат манфаатларига мос келади, чунки Бали иқтисодиётининг 54 фоизи туризмга боғлиқ.

Пандемия пайтида қаттиқ карантин чоралари натижасида орол катта иқтисодий йўқотишларга дуч келди, чунки меҳмонхоналар, дўконлар ва турли корхоналар оммавий равишда ёпилди.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига