Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Азиз Мустақиллигимизнинг қадрига етайлик – ҚР Сенати раиси

9 Май 2022 16:02

NUR-SULTAN. Кazinform - Азиз Мустақиллигимизнинг қадрига етайлик. Бу ҳақда Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев қозоғистонликларга Ғалаба байрами муносабати билан йўллаган табригида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун Сенат раиси Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда «Ватан-Она» монументи пойига гул қўйиб, аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сўнг халқнинг шонли фарзанди Бауржан Момишули ҳайкалини зиёрат қилди.

«Бауржан Момишули қозоқлар учун мардлик ва жасорат рамзидир. Биз ҳар доим афсонавий қаҳрамон шахсини ҳурмат қиламиз. Юрт тинчлиги - қаҳрамонлик натижасидир. Шу боис бобо ва отахонларимизнинг шонли йўлларини ҳамиша улуғлаш фарзандлик бурчимиздир. Шу боис Давлат раҳбари яқинда ўз вақтида жасоратлари инобатга олинмаган қаҳрамонлар Тўлеуғали Абдибеков, Александр Несмиянов, Ибраим Сулейменовларга «Халқ қаҳрамони» унвонини берди. Бу тарихий адолат тикланганининг ёрқин далилидир.





Тинчлик ва фаровонлик қадрини юксалтирувчи айём билан табриклаб, юртимизга тинчлик-омонлик, осойишталик тилайман! Азиз Мустақиллигимизни доимо қадрлайлик. Ғалаба куни муборак бўлсин!», деб ёзди М.Ашимбаев Facebookда.






Калит сўзлар: Сенат Раиси,
Юқорига