Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Айни пайтда Қозоғистонда 16 мингга яқин чет эл мутахассислари меҳнат қилмоқда

19 Май 2022 11:20

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 15 932 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар бор: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 630 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 3154 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган ишчи кучининг асосий қисмини учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифалари - мос равишда 7643 ва 837 киши ташкил этади. Шунингдек, 1343 нафари мавсумий ишларга, 2325 нафари эса корпоратив жалб этиш доирасидаги ишларга жалб этилган.

«Айни пайтда Қозоғистонда хорижий иш кучидан фойдаланаётган 1733 иш берувчи бор. Уларда 391 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил этади. Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3613 киши, Туркия – 1838 киши, Ҳиндистон – 1293 киши, Ўзбекистон – 1385 киши, Буюк Британия – 1083 киши», — дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Вазирлик, шунингдек, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгиланиши ва тақсимланишини эслатиб ўтди. Давлат раҳбарининг жорий йилнинг январ ойида мамлакатимизнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувидан сўнг берган топшириғини бажариш мақсадида, Меҳнат вазирлиги томонидан хорижий ишчиларни жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28 352 тадан 23 560 тага (16 %) қисқартирилди.


Юқорига