Об-ҳаво
Астана -28 °С
Алматы -4 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Австрияда сайёҳлар учун мажбурий карантин жорий этилди

3 Декабрь 2020 14:53

NUR-SULTAN. Kazinform – Европанинг қатор давлатлари мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳларга чекловлар қўймоқда. Бу ҳақда Kazinform ОАВнинг Telegram каналига асосланиб хабар беради.

Австрия ҳукумати сайёҳлар учун мажбурий карантин жорий қилди. Чора 7 декабрдан 10 январгача давом этади. Шу билан бирга, мамлакатда локдаун шартлари аста-секин енгиллаштирилмоқда. Хусусан, 7 декабрдан мактаблар, озиқ-овқат дўконлари ва сартарошхоналар очилади. Бундан ташқари, ресторанлар, кафелар, меҳмонхоналар, шунингдек, спорт, маданий ва кўнгилочар муассасалар 7 январга қадар ишламайди. Тоғ чанғиси ва бошқа очиқ спорт турларига 24 декабрдан бошлаб рухсат берилади.

Италияда тоғ чанғиси курортлари январь ойининг ўрталарига қадар ишламайди. Рождество ва Янги йил байрамларида мамлакат ҳудудлари ўртасида транспорт қатнови қатъий чекланган. Декабрь охирига қадар мамлакатнинг аксарият ҳудудларида комендант соати соат 21: 00дан бошлаб сақланиб қолади. Аммо, ресторанларга бино ичида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Германия касалхоналарининг реанимация бўлимларида ўрта ҳисоб билан ҳисоблаганда учтагина жой бўш. Германия Анестезиология ва интенсив терапия уюшмаси мутахассислари пандемия сабабли интенсив терапия бўлимларида одамлар сонининг кўпайиши хавфи юқори эканлигини айтишди. «Биз интенсив терапия тарихида мисли кўрилмаган вазиятга дуч келмоқдамиз», - деди ташкилот вакили Гернот Маркс.

Латвия фавқулодда ҳолатни 11 январгача узайтирди. 3 декабрдан бошлаб мамлакатда «2 + 2» номи билан маълум қоида жорий этилди - 2 метр масофани сақлаш, 2 кишидан кўпроқ одам жамоат жойларида учрашиши тақиқланади. Савдо марказлари дам олиш кунлари ёпиқ, ҳар қандай жамоат жойларида, шу жумладан мактабларда ниқобларни тақиш талаб этилади. Латвия Бош вазири мамлакатдаги вазиятни жуда қийин деб атади.


Калит сўзлар: Хориж, Европа,
Юқорига