Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Австралияда COVID-19 юқтирганлар сони ошиб, рекорд қайд этилди

23 Август 2021 08:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган кунларда Австралияда коронавирусни юқтирган 914 киши рўйхатга олинган. Бу эпидемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Аввалги рекорд 894 эди. Бир кун олдин рўйхатга олинган. Австралия бош вазири Скотт Моррисон маълумотига кўра, катталар аҳолининг 70 фоизи эмланмагунча коронавирус билан боғлиқ карантин чоралари амалда бўлади.

Worldometer маълумотларига кўра, Австралияда 44 034 та COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилган, 981 киши вафот этган.

Австралия пойтахти Канберра 13 ой ичида биринчи марта коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин икки ҳафта давомида карантинга олинди.


Фото/BBC

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига