Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Австралия ўз фуқароларига чет элга чиқишни тақиқлади

12 Август 2021 10:56

NUR-SULTAN. Kazinform - Австралияликлар чет элга фақат расмийларнинг рухсати билан бориши мумкин бўлади. Бу ҳақда Қозоғистонда COVID-19 нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Австралия ўз фуқароларига чет элга чиқишни тақиқлади. Энди чет элга фақат расмийларнинг махсус рухсатномаси билан бориш мумкин. Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ҳам қаттиқ карантин бир ҳафтага узайтирилди. Мегаполис аҳолисига ҳеч қандай сабабсиз уйларини тарк этмаслик буюрилган.

Вашингтон маҳаллий мансабдорларига коронавирусга қарши эмланишни буюрди. Мансабдор шахслар 2021 йил 19 сентябргача эмланган бўлиши керак. Эмланмаган мансабдорлар ҳафтада бир марта коронавирус тестини топширишлари шарт.

Франция ҳукумати вирусга қарши эмлаш янги карантиннинг олдини олишга ёрдам берганини айтади. Шу билан бирга, мамлакатда санитария -эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда, деди ҳукумат вакили. Шу муносабат билан, Президент Эмманюэль Макрон, контрендикацияси бўлмаган барча одамларни вирусга қарши эмланишга чақирди.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига