Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Австралия очиқ чемпионатида илк бор тўққиз нафар қозоғистонлик теннисчи иштирок этади

17 Январь 2022 08:59

NUR-SULTAN. Кazinform- Тўққиз нафар қозоғистонлик теннисчи илк бор бугун бошланадиган Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади, дея хабар берадиKazinform мухбири.

Йилнинг илк «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирида Александр Бублик, Михаил Кукушкин, Тимофей Скатов, Елена Рибакина, Юлия Путинцева, Зарина Диас иштирок этади.

Шунингдек, Александр Недовесов, Андрей Голубев ва Анна Данилина жуфтлик баҳсларида иштирок этади.

Австралия очиқ чемпионатининг биринчи куни Қозоғистоннинг 42-ракеткаси Юлия Путинцева илк учрашувини дунё рейтингида 107-ўринни эгаллаб турган франциялик Ҳармони Танга қарши ўтказади.

Эркаклар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси, дунёнинг 35-ракеткаси, турнирга махсус таклифнома олган Александр Бублик 141-ўринни эгаллаб турган америкалик Эрнесто Эскобедо билан куч синашади.

Шунингдек, 17 январ куни рейтингда 180-ўринни эгаллаб турган Михаил Кукушкин дунёнинг 41-ракеткаси ва яна бир америкалик Томми Полга қарши кортга чиқади.

Сешанба куни навбат қолган теннисчиларга келади. Афсуски, Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 12-ракеткаси Елена Рибакина 104-ўриндаги Зарина Диас билан ўзаро учрашади. Яъни, улардан бири пойга йўлини эрта тарк этади.

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда илк бор 255-ўринни эгаллаб турган Тимофей Скатов дунёнинг 117-ракеткаси словакиялик Норберт Гомбош билан куч синашади.

Жуфтлик беллашувлари 19 январ куни бошланади.

Хорватиялик Франко Скугор билан жуфтлик ҳосил қилган А.Голубев австралияликлар Дэйн Суини – Ту Ли жуфтлиги билан, А.Недовесов ва покистонлик Айсам Куреши жуфтлиги тажрибали французлар Николас Маю – Фабрис Мартин билан куч синашади.

А.Бублик ва польшалик Ян Зелинскининг рақиблари америкалик Маркос Хирон ва жанубий кореялик Сун Ву Квон.

Яқинда аёллар ўртасидаги Сидней турнирида чемпион бўлган А.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда испаниялик Паула Бадоса – яна бир қозоғистонлик Е.Рибакина билан куч синашади.

Аввалроқ, Австралия очиқ чемпионатида қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқлангани, Анна Данилина Сидней турнири ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига