Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Авиарейс билан келган 34 нафар йўловчи Қозоғистонга коронавирус олиб келди

25 Октябрь 2020 14:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 6 октябридан 25 октябрига қадар халқаро рейслар билан Қозоғистонга келган 34 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда транспорт бош давлат санитария шифокори Садуақас Байғабилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

С.Байғабиловнинг сўзларига кўра, 25 октябрга ўтар кечаси мамлакатга 11 та халқаро рейслар этиб келган. Ҳаммаси бўлиб 1483 йўловчидан 1228 нафарида ПЗР тест сертификатлари бўлган, 255 нафар ҚР фуқароларида бундай сертификатлар бўлмаган.

«Жорий йилнинг 6 октябридан бери ПЗР тестсиз келган 34 йўловчида коронавирус аниқланди», - деди С.Байғабилов.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Транспорт,
Юқорига