Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Аustralian Оpen: Анна Данилина жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди

25 Январь 2022 12:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳслари бўйича биринчи ракеткаси Анна Данилина Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалига йўл олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан бирга швециялик Ребекка Петерсон – россиялик Анастасия Потапова жуфтлиги билан куч синашди.

Биринчи партияда Швеция-Россия жуфтлиги 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда Анна ва Беатрис ҳисобни тенглаштирди - 7: 5. Кейин эса учинчи, ҳал қилувчи сетни ғалаба билан якунлади - 6:3.

Мусобақа 2 соатдан ортиқ давом этди.

Анна ва Беатрис финалга чиқиш учун япониялик Сюко Аояма – Эна Шибахара билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига