Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Aтираулик қўл жанги усталари жаҳон чемпионати совриндори бўлдилар

2 Декабрь 2021 15:55

ATYRAU. Kazinform - Aтираулик қўл кураши усталари жаҳон чемпионати совриндори бўлдилар, деб хабар беради Кazinform.

Вилоят спорт ва жисмоний тарбия бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 28-30 ноябр кунлари Руминия Республикаси пойтахти Бухарест шаҳрида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

«Жаҳон чемпионатида 44 давлатдан энг яхши спортчилар баҳслашди. Aтираулик 2 нафар спортчи Қозоғистон Республикаси терма жамоаси сафида 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, оғир вазн тоифасида аёллар ўртасидаги баҳсларда ўнг ва чап қўл курашида Асия Набиева иккита кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида 90 кг вазн тоифасида иштирок этган Aслан Қайрошев ўнг қўл билан кураш бўйича бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.









Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига