Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Атирауда нефт захираси 86,2 миллион тоннага этди

27 Апрель 2020 14:02

ATYRAÝ. Kazinform - Атирау вилоятидаги маҳаллий корхоналар томонидан қазиб олинадиган углеводород захиралари 86,2 миллион тоннага этди, дея хабар беради Kazinform.

«Ембимунайгаз» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, қўшимча конларни разведка қилиш натижасида углеводород захиралари икки баравар кўпайди. Ушбу тадбирлар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг геологик разведка ишларини фаоллаштириш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ олиб борилган. Ҳозирги кунда «Ембимунайгаз» тасарруфидаги конлардан қазиб олинадиган нефт захираси 86,2 миллион тоннага етди. Ўтган йили захиралар 74,3 миллион тоннани ташкил этганди.

«Ўтган йили Қозоғистон Республикаси минерал ресурслар бўйича давлат комиссияси амалдаги С.Нуржанов, Кенбай (Шарқий Молдабек участкаси), Ж.Досмухамбетов, Ботакан, шунингдек, қайта очилган Ғарбий Қарасор (1,4 миллион тонна) конларидаги 14,8 миллион тонна углеводородни балансга киритди», - деб хабар беради «Ембимунайгаз» АЖ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, ўтган йили Тайсойған блокининг 5600 квадрат километр майдонида 3D МОGТ сейсмик разведка олиб борилган. Энди сейсмик маълумотларга ишлов бериш орқали разведка ва бурғулаш учун тузилмаларни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Муаллиф: Бек Мустафа

Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига