Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Атирау заводида битта балиқдан 22 кг қора икра олинди

23 Апрель 2020 16:43

ATYRAÝ. Kazinform - Атирау шаҳридаги «Жайық-Атырау» балиқ кўпайтириш заводида сунъий йўл билан битта бакра балиғидан 22 кг қора икра олинди, дея хабар беради Kazinform.

Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитаси матбуот котиби Сакен Дилдахметнинг сўзларига кўра, қора икра олинган бакранинг вазни 148 кгни ташкил қилган. Уни балиқчилар 1 март куни Жайиқ (Урал) дарёсидан овлашган.

«Сунъий равишда олинган қора икра «Осётр» аппаратига жойлаштирилди. Кейин у ҳовузда, кейин тўғонга етилади. Июль-август ойларида Жайиқ дарёсига, яъни табиий ўсиш муҳитига юбориш режалаштирилган. Бакра балиғи эса яқин орада Каспий денгизига юборилади«, - деди Сакен Дилдахмет.

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери «Жайық-Атырау» балиқ заводида 57 та бакра балиғи овланган. Бу йил 75 миллион ёш балиқни, шу жумладан 7 миллион дона бакра балиғини табиий муҳитга юбориш режалаштирилган.

Калит сўзлар:
Юқорига