Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Атирау вилоятида йирик газ қайта ишлаш заводи қурилади

27 Февраль 2020 17:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Атирау вилоятига иш сафари доирасида Бош вазир Асқар Мамин Қашаған конида нефть қазиб олишда чиқадиган газни қайта ишлашга мўлжалланган йирик заводни қуриш бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига ҳавола қилиб.

Молия масалалари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, газ баланси ва ушбу лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар тўғрисида миллий иқтисодиёт вазири Р.Даленов, энергетика вазири Н.Ноғаев, Атирау вилояти ҳокими М.Досмухамбетов, давлат органлари ва миллий компаниялар раҳбарлари ҳисобот бердилар.

Қашаған конида газни қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳаси 2021 йил охирига қадар Атирау вилоятининг Мақат туманида, «Болашақ» комплекси нефть ва газни қайта ишлаш мосламасидан 12 км шимоли-шарқда, Искен темир йўл станциясидан 5 км жанубда амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиҳа қуввати - йилига 1 миллиард куб метр бўлиши кутилмоқда. Инвестор - «GPC Investment» МЧЖ. Инвестициялар ҳажми 860 миллион долларни ташкил этади.






«Қашаған конида газни қайта ишлаш заводининг қурилиши мамлакат учун муҳим лойиҳадир. Бу кондан нефт қазиб олишни 12 миллион тоннага кўпайтиради, шунингдек, 2800 вақтинча (қурилиш вақтида) ва 600 доимий (фойдаланиш пайтида) иш ўринларини яратади» - деди А.Мамин.

Ҳукумат раҳбари таъкидлаганидек, завод маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларга етказиб берилади.

«Ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб ушбу лойиҳани ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Бугунги йиғилишни завод қурилиши тўғрисида қарор қабул қилишнинг якуний йиғилиши деб ҳисоблаш керак», - дея таъкидлади А.Мамин.






Атирау вилоятига иш сафари доирасида, Бош вазир нефть ва газ саноати учун ускуналар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «Каспий Плюс» МЧЖ, «International Pipeline Structure Solutions Caspian», «Caspian Contractors Trust Atyrau» каби корхоналарга ҳам борди.


Юқорига