Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Асқар Мамин Қирғизистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

5 Ноябрь 2020 18:25

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қирғизистон томонининг ташаббуси билан Қирғиз Республикаси Бош вазири, Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Бош вазир матбуот хизматига таяниб.

Томонлар Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транзит, транспорт ва сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. ЕОИИ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, COVID-19 тарқалишига қарши курашиш тажрибаси муҳокама қилинди.


Юқорига