Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ashyq: Вакцина билан эмланган фуқаролар қандай статусга эга бўлади

13 Май 2021 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – «Ashyq» тизимида вакцина билан эмланган аҳоли қандай рангли статус олиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ashyq» иловасига қачон вакцинация паспорти киритилади ва вакцина билан эмланган фуқаролар қандай рангга эга бўлади? Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда ОАВ вакиллари лойиҳа етакчиларига шу саволни берди.

Транспорт санитар-эпидемиологик назорати департаменти раҳбари Жанар Оразалина эмлаш паспорти Ashyq иловасига киритилишини таъкидлади.

Айни пайтда бу масала ҚР Рақамлаштириш ва аэрокосмос саноати вазирлиги мутахассислари билан биргаликда такомиллаштирилмоқда.

«Вакцинанинг икки компонентини қабул қилганларнинг статуси яшил ранг билан белгиланади», - деб тушунтирди Жанар Оразалина.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Жамият, Тиббиёт, Вакцина, Ахборот технологиялари,
Юқорига