Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нурсултон Назарбоев: Ота-боболаримиз орзу қилган буюк миссияни бажарганимиздан фаҳрланаман

13 Декабрь 2021 16:54

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Мустақиллик куни муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform Еlbasy.kzга таяниб.

Нурсултон Назарбоев барча тантана иштирокчиларини Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаб, ушбу байрам Қозоғистон эришаётган ютуқларнинг ёрқин рамзи эканини такидлади.

– Шу йиллар давомида Қозоғистон халқимиз фаровонлиги йўлида улкан мақсадлар сари интилиб келди. Мамлакатимиз жаҳонда муносиб ўрин эгаллаши, обрўли давлатга айланиши учун меҳнат қилдик. Ота-боболаримизнинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқаришдек буюк миссияни амалга ошириш бизнинг авлоднинг зиммасига тушганидан фахрланаман. Бугун Президентимиз ўз Фармони билан катта бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади, улар орасида сиз ҳам борсизлар. Мустақиллик байрами арафасида ушбу мукофотларни топшириш мен учун катта шарафдир. Бу ерда ҳозир бўлганларнинг ҳар бири Қозоғистон тараққиёти ва равнақига муҳим ҳисса қўшмоқда», — деди Елбасы.

Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти – Елбасы, Мукофот,
Юқорига