Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон ва AҚШ Мудофаа вазирликлари вакиллари ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

8 Декабрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда Қозоғистон Республикаси ва Aмерика Қўшма Штатлари Мудофаа вазирликлари ишчи гуруҳлари мувофиқлаштирувчи офицерлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мудофаа идоралари вакиллари 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси лойиҳасини муҳокама қилди.

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларидаги асосий устувор йўналишлар ҳарбий таълим, тинчликни сақлаш, моддий-техник таъминот, профессионал ҳарбий тиббиёт ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш масалаларини ҳал этишга қаратилган.

Мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг шу ва бошқа жиҳатлари ҳозирда имзолашга тайёрланаётган 2023-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг навбатдаги беш йиллик режасида ўз ифодасини топган.

Томонлар ҳар йили ўтказиладиган ишчи учрашувлар чоғида экспертлар икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини муҳокама қилишлари ва белгилашлари мумкинлигини таъкидладилар.









Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига