Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Индонезияда вулқон отилиши: 10 киши вайроналар остида қолиб кетди

5 Декабрь 2021 09:43

SINGAPUR. Кazinform - Индонезия қутқарувчилари Ява оролидаги Семеру вулқони вайроналари остида қолиб кетган 10 кишини эвакуация қилди, дея хабар беради Кazinform Reuters агентлигига таяниб.

Табиий офатларга ёрдам бериш миллий агентлиги вакилининг айтишича, бир киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиғи куйган, баъзилари касалхонада. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли яшайдиган бир нечта уйлар қум, лой ва кул билан қопланган.

Семеру - Ява оролидаги энг баланд чўққи ва Индонезиядаги 130 га яқин фаол вулқонлардан бири. Семеру вулқонининг аввалги отилиши шу йилнинг январ ойида содир бўлган эди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига