Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда 427 минг ўқувчи мактабда бепул овқатлантирилади

3 Декабрь 2021 20:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан чиққан 445 минг ўқувчига молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда мамлакат таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ҳисобот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга мансуб 445 минг ўқувчига кийим-кечак, поябзал, ўқув қуроллари, озиқ-овқат кўринишида моддий ёрдам кўрсатилди. Таълим муассасаларида 427 минг ўқувчи бепул овқат билан таъминланган», - деди Асхат Аймағамбетов.

Шунингдек, вазир, Қозоғистон таълим тизими жаҳон миқёсида ижобий натижаларига эришаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон инсоннинг ривожланиши индекси юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига киради, ҳозирда дунёнинг 189 мамлакати орасида 51-ўринни эгаллаб турибди.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Юқорига