Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Сенатда Қозоғистон ва Россия ўртасида минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича келишув муҳокама қилинди

30 Ноябрь 2021 20:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Сенат Қозоғистон ва Россия ўртасида минерал ўғитлар заводи қуриш бўйича келишувни муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

Сенатнинг Иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик қўмитаси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида «Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш заводини қуриш ва фойдаланиш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида» қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Шартномада Жамбил вилоятида йилига камида бир миллион тонна минерал ўғитлар ва тегишли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуриш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, завод фойдаланиш даврида кимё мажмуаси ва унга алоқадор тармоқларда 1200 нафар иш ўрни билан таъминланади.

Инвестор томонидан киритилган сармоянинг умумий ҳажми 1 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Қўмита аъзолари йиғилиш якунлари бўйича қонун лойиҳасини палата муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.











Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Сенат,
Юқорига