Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Головкин ва Мурата ўртасидаги жанг япон бокс тарихидаги энг йирик жанг бўлади

30 Ноябрь 2021 10:31

NUR-SULTAN. Kazinform - Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) ва Риота Мурата (16-2, 13 КО) ўртасидаги жанг учун ажратилган астрономик сумма маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Бу жами бюджети 15 миллиард иендан (132 миллион доллар) ортиқ бўлган япон бокси тарихидаги энг йирик жанг бўлади», — деб ёзади маҳаллий ОAВ.

Головкин - Мурата жанги WBA Super, IBF ва IBО йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонлари учун 29 декабр куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ ҳукумат жорий этган 1 декабрдан бошлаб хорижликларнинг мамлакатга киришига чекловлар тўсқинлик қилиши мумкин. Головкин ва Мурата ўртасидаги жанг бўйича якуний қарор шу ҳафтада эълон қилинади.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига