Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда 10 ой давомида 33 минг уй фойдаланишга топширилди

29 Ноябрь 2021 12:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил бошидан буён Қозоғистонда уй-жой қурилишига қарийб 1,9 миллиард тенге сарфланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,4 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб.

Шу жумладан, 32 430 та хусусий уй-жой, 1032 кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Барча мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан 98,9 мингта уй-жой қурилди.

2021 йилнинг 10 ойида 1 м2 уй-жой қурилишининг ўртача ҳақиқий қиймати 3,6 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан қурилган уй-жойлар учун 6,6 фоизга ошди.


Юқорига