Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтмоқда

28 Ноябрь 2021 12:32

BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда бугун, 28-ноябр куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешга сайловлар бошланди, дея хабар беради Kazinform Kabarга таяниб.

МСК матбуот котиби Нуржан Шайлдабекованинг сўзларига кўра, янги Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлади ва аралаш сайлов тизимида 5 йилга сайланади. Шу тариқа, Жогорку Кенешнинг 54 нафар депутати пропорционал тизим (сиёсий партиялар номзодларининг очиқ рўйхати), бир мандатли сайлов округи бўйича 36 нафар депутат мажоритар тизим бўйича сайланади.МСК матбуот котиби Нуржан Шайлдабекованинг айтишича, мамлакатда 2435 та сайлов участкаси тузилган очилган. Хорижда 59 та сайлов участкаси мавжуд. «Барча сайлов участкалари зарур жиҳоз ва материаллар билан таъминланган. Сайлов участкаларида сайлов бюллетеньлари етарли», деди у.

Унга кўра, МСК овоз бериш жараёнини кузатиш учун 736 нафар халқаро кузатувчини рўйхатга олган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда парламент сайловларида 21 партия иштирок этмоқда.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига