Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Ахборот вазири Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ёшларни айтди

24 Ноябрь 2021 11:24

NUR-SULTAN. Kazinform – «Мустақиллик авлодлари» республика ёшлар форумида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ёшлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бир неча кундан кейин мамлакатимизнинг энг муҳим байрами – Мустақиллик кунини нишонлаймиз. Бу йил мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга бўлган давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқдамиз. Албатта, бугунги муваффақият осон бўлгани йўқ. 30 йиллик тараққиёт жараёнида, Елбасы таъкидлаганидек, ютуқ ва вазифалар кўп бўлди. Бироқ, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти - Елбасынинг донолиги туфайли Мустақил Қозоғистон ўзининг стратегик ривожланиш йўналишини ўз вақтида белгилаб олди. Натижада қийинчиликларни тезда енгиб ўтиб, тараққиёт йўлига тушди. Шунинг учун ҳам бугун Елбасы ва Мустақиллик сўзлари эгизак тушунчага айланган», - деди вазир.

«Бугун дунёда «Қозоғистон қаерда, қандай давлат?» деб сўрайдиганлар сони камайиб бормоқда. Буни турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳам кўрсатиб турибди. Улар орасида мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида тан олинишига беқиёс ҳисса қўшаётган иқтидорли ёшлар кўп. Димаш Қудайберген, Мария Мудряк, Данелия Тулешова, «Грэмми» мукофоти совриндори Иманбек Зейкенев, спортда Геннадий Головкин, Жанибек Алимханули, Данияр Елеусинов, шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Жансая Абдималик, маҳаллий нановакинанинг муаллифларидан бири, ёш олим Қайсар Табин. Бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Бу, албатта, мамлакатимиз раҳбариятининг Мустақиллик йилларидан буён эътиборда бўлган истеъдодли дўстларни доимий қўллаб-қувватлаши самарасидир», – дейди Аида Балаева.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Юқорига