Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Елбасы Республика ёшлар форумига мурожаат йўллади

24 Ноябрь 2021 09:34

NUR-SULTAN. Kazinform - Елбасы Нурсултон Назарбоев пойтахтда бўлиб ўтаётган «Мустақиллик авлодлари» республика ёшлар форумига мурожаат йўллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун барчамиз учун алоҳида кун. Мустақиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг билимли, ишбилармон ва фаол ёшлари республика форумига жам бўлмоқда. Барчангизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман, – дея Елбасы Мустақиллик бугунги авлодга Aллоҳ таолонинг бебаҳо неъмати эканини таъкидлади.

«30 йил халқимиз учун тарихий воқеадир. Шу вақт ичида биз аждодларимизнинг эзгу орзусини рўёбга чиқариш билан бирга, уни барқарор ҳам қилдик. Биз Қозоғистонни дунё тан олган, жаҳон тан олган фундаментал давлатга айлантирдик. Бу бутун халқимизнинг умумий ғалабасидир. Қозоғистонни мустақил давлат деб эълон қилганимда юртимнинг порлоқ келажаги, фаровон халқи, бахтли ёшлари бўлишини орзу қилардим. Ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши, муносиб ҳаёт кечириши учун кўп меҳнат қилдим. Бугун бу орзу ушалди. Мустақиллик йилларида биз ривожланган давлатлар билан тенг, рақобатбардош янги авлодни вояга етказдик, – деди Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ёшларига.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Юқорига