Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Елбасы Британия-Қозоғистон жамияти раиси билан учрашди

18 Ноябрь 2021 08:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Елбасы Нурсултон Назарбоев Британия-Қозоғистон жамияти раиси Руперт Гудман билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Биринчи Президентининг расмий сайтига таяниб, Kazinform хабар берди.

Учрашувда томонлар «Астана клуби» йиғилишида кўтарилган Евроосиё давлатларининг ривожланиши юзасидан фикр алмашдилар.

«Aстана клуби» йиғилишида иштирок этганингиз учун ташаккур. Ўтган йиллар давомида Буюк Британия билан жуда яхши муносабатлар ўрнатдим», — деди Нурсултон Назарбоев.





Р.Гудман «Aстана клуби» йиғилиши юқори савияда ташкил этилганини айтди. Шунингдек, у учрашув ва кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти учун Елбасыга миннатдорлик билдирди.


Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти – Елбасы,
Юқорига