Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

The Kazakhstan Monitor  ижтимоий тармоқларда  инглиз тилида ахборот тақдим этади

10 Ноябрь 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - The Kazakhstan Monitor газетаси Instagramдаги саҳифасида инглиз тилида Қозоғистон ҳақидаги сўнгги ва қизиқарли янгиликлар тақдим этилади, деб хабар беради Kazinform.

The Kazakhstan Monitor — қозоқ ва рус тилларида эфирга узатиладиган Қозоғистоннинг ижтимоий-сиёсий онлайн нашри.

Таҳририят 2020 йилда Қозоғистон Республикаси Aхборот ва коммуникациялар вазирлигида рўйхатдан ўтган ва бош қароргоҳи Алмати шаҳрида жойлашган.

Ўтган йилнинг октябр ойида Instagramда The Kazakhstan Monitor аккаунти ишга туширилди.

Шу тариқа технология, бизнес, жамият, маданият ва спортга оид янгиликлар фуқароларга инглиз тилида тақдим этилади.

The Kazakhstan Monitor қозоғистонликларнинг хориждаги ютуқлари ҳақида ҳам тез-тез ёзади.

Ҳозирда саҳифада 10 мингдан ортиқ фойдаланувчи бор.

Юқорига