Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги(КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг долларга нисбатан курси бироз ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, 8 ноябр оқшомига нисбатан доллар курси 0,40 тийинга ошган.
AҚШ долларининг ўртача курси 429,20 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 9 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун - 428,67 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,37 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 430,88 тенгега баҳоланмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,27 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 430,37 тенге.
Муакллиф: Алма Муқанова