Қозоғистонда доллар курси пасайди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 7 ноябр оқшомига нисбатан 1,31 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 428,45 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 8 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 429,82 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 428,56 тенге, сотиб олиш 430,11 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси - 428,68 тенге, сотиб олиш нархи - 429,81 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова