Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда 1 доллар нархи 430 тенгега кўтарилди

5 Ноябрь 2021 12:01

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ)савдолар якунларига кўра, тенгенинг долларга нисбатан курси ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 4 ноябр оқшомига нисбатан 0,24 тийинга ошган.

AҚШ долларининг ўртача курси 429,74 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 5 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 429,50 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,69 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш курси - 431,17 тенге.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,80 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 430,87 тенге.

Эслатиб ўтамиз, доллар курси ўтган ҳафтадан бери ошиб бормоқда. Валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари 430 тенгега кўтарилди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Калит сўзлар: Биржа, ҚР Молия вазирлиги, Миллий банк,
Юқорига