Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

AҚШда содир бўлган отишмада уч аёл ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди

4 Ноябрь 2021 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Виргиния штатининг Норфолк шаҳрида содир бўлган отишмада уч аёл ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди. Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий полиция Тwitterда ёзди, дея хабар беради Kazinform.

Дастлабки маълумотларга кўра, маиший жанжал келиб чиққан. Гумонланувчи аввалига бир аёлга, сўнгра унга ёрдамга шошилганларга қарата ўқ узган.

Ўт очган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мутахассисларнинг айтишича, бугунги кунда АҚШда қотилликлар кўп. ФТБ маълумотларига кўра, 2020 йилда зўравонлик билан содир этилган қотилликлар 30 фоизга ошган, 21,5 мингдан ортиқ киши ўлган. Бу сўнгги йилларда қотилликларнинг энг катта ўсишидан дарак беради.

Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига