Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Президенти: Биз ҳали ҳам моношаҳарларни ривожлантириш бўйича аниқ позицияга эга эмасмиз

4 Ноябрь 2021 11:39

ЕKIBASTUZ. Kazinform - Биз ҳали ҳам моношаҳарларни ривожлантириш борасида аниқ позиция ва келишувга эришганимиз йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Екибастузга амалий ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

– Aйниқса, моношаҳарлар иқтисодиётини диверсификация қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бошқа тармоқларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ғоят долзарб масала. Бизда ҳали ҳам моношаҳарларни ривожлантириш борасида аниқ позиция ва келишувга эришилгани йўқ», — дейилади Президентнинг баёноти Ақорданинг Тwitter даги саҳифасида.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Роман Скляр мамлакатда моношаҳарларни ривожлантириш масалалари бўйича маъруза қилгани маълум қилинди.

Aлмасадам Сатқалиев «Самруқ-Қазина» компанияларининг моношаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.

Олдин хабар қилинганидек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Екибастуз шаҳрига келди.

Президент амалий ташрифи давомида моношаҳарларни ривожлантириш бўйича кенгаш ўтказиб, Президент ёшлар кадр резерви вакиллари билан учрашади. Шунингдек, шаҳардаги саноат корхоналарига ташриф буюриши режалаштирилган.


Калит сўзлар: Ақорда, Ташриф,
Юқорига