Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Дунёда коронавирус: Чилида ўсмирлардан вакцинация сертификати талаб этилади

31 Октябрь 2021 09:34

NUR-SULTAN. Kazinform - Чилида ўсмирлардан жамоат жойларига чиқишда вакцинация сертификати талаб этилади, Арманистонда ниқоб тақиш режими қайтарилди, Хитойда эпидемияга қарши чоралар кучайтирилди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Арманистонда 1 ноябрдан очиқ ҳавода ниқоб тақишнинг мажбурий режими жорий этилади. Арманистонда коронавирус тарқалиши туфайли вазият жуда кескинлашди, касалланганлар сони кескин ошгани сабабли шифохоналарда бўш ўринлар йўқ, юзлаб беморлар касалхонага ётиш учун навбат кутишмоқда.

Пекин янги CОVID-19 ҳолатлари аниқланганидан кейин эпидемияга қарши чораларни кучайтирди. Чанпин тумани ҳокимияти эпидемияга қарши чораларга риоя қилмагани учун 23 та ташкилот – дорихоналар, сартарошхоналар ва бошқа жамоат жойлари ишини тўхтатди.

Хайдян тумани маъмурияти душанбадан бошлаб 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлашни режалаштирмоқда.

Чилида 1 ноябрдан бошлаб 12 ёшдан ошган ўсмирларга мамлакат ичида ва жамоат жойларида саёҳат қилиш учун вакцинация сертификати керак бўлади. Ҳозирда ҳужжат фақат катталар учун талаб қилинади.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига