Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футзал бўйича Чемпионлар лигаси: «Қайрат» мусобақанинг кейинги босқичига чиқди

31 Октябрь 2021 09:16

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун футзал бўйича UEFA Чемпионлар лигаси доирасидаги «Қайрат» ва «Атирау» навбатдаги ўйинини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учинчи ўйинда Алматининг «Қайрат» жамоаси Италиянинг «Пезаро» жамоаси билан тўқнаш келди.

Италия клубидан Фелипе Тонидандел 7-дақиқада ҳисобни очди. 17-дақиқада Даурен Турсагулов гол билан жавоб қайтарган бўлса, 27-дақиқада иккинчи голни урди.

34-дақиқада Италия клубидан Адольфо Салас ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Диего Фаверо яна «Қайрат»ни олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, «Қайрат» рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва тўртинчи гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Мусобақанинг кейинги босқичида «Пльзен» ва «Тюмень» жамоалари куч синашади.

Бундан олдин Алмати жамоаси Чехиянинг «Пльзен» ва Россиянинг «Тюмень» жамоалари билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ўз гуруҳида тўртинчи ўринни олган «Атирау» мусобақани давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига