Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркияда халқаро айтишув бўлиб ўтади

30 Октябрь 2021 14:57

ANKARA. Kazinform - Бугун Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бешта давлат иштирокидаги илк халқаро айтишув бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистондан оқинлар Бекарис Шойбеков, Айбек Қалиев, Асем Ережеқизи, Мухтар Ниязов ва Бекарис Нуриман иштирок этади. Қирғизистон шарафини Азамат Болғонбаев ва Асилбек Маратов ҳимоя қилади.

Тадбирда озарбайжонлик Рамин Гараев, ўзбекистонлик Бахтиёр Ортиқов, туркиялик Темел Тураби, Мустафо Айдин ва Яшар Демирўғли ҳам иштирок этади.

Дастлабки қуръа натижасига кўра, дастлаб Рамин Гараев ва Яшар Демирўғли, сўнгра Асилбек Маратов ва Бахтиёр Ортиқов, Бекарис Нуриман ва Мустафо Айдин, Мухтар Ниязов ва Бекарис Шойбеков, Асем Ережеқизи ва Темел Тураби, Айбек Қалиев ва Азамат Болғонбаев айтишадилар.

Оқинлар қозоқ, турк, ўзбек, қирғиз ва озарбайжон тилларида беллашади.

Масалан, Асем Ережеқизи ва Темел Тураби ўртасидаги айтишув соф туркий тилда ўтадиган бўлса, қирғиз ва ўзбек шоирларининг айтишувлари ҳар икки тилда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг қозоқ санъатини туркий дунёда тарғиб этишга қаратилган илк лойиҳасидир. Ташкилот бош котиби Дуйсен Қасейиновнинг сўзларига кўра, агар лойиҳа бу сафар яхши натижаларни кўрсатса, ТУРКСОЙ уни Анадолидаги туркий халқлар учун йиллик анъанавий маданий тадбирга айлантириш ниятида.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Дипломатия, Маданият, Марказий Осиё,
Юқорига