Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Бугун 4 нафар қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади

30 Октябрь 2021 12:46

NUR-SULTAN. Kazinform – 30 октябр куни Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўрт нафар қозоғистонлик боксчи иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик боксчилар кундузги ва кечки сессияларда баҳс олиб боришади.

Кундузги сессияда Темиртас Жусипов (48 кг) сербиялик Омер Аметович, Нурбек Оралбай (80 кг) бразилиялик Исаяс Фильо ва Нурканат Раис (75 кг) молдовалик Влад Гаврилич билан куч синашади.

Кечки сессияда 63,5 кг вазн тоифасидаги Санатали Тольтаев Василий Чеботарь(Молдова) билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Маҳмуд Собиржан (54 кг) 1/16 финалда жанубий кореялик Ин Кю Киммни мағлуб этган эди.

60 килограмм вазн тоифасидаги Саматали Тольтаев таиландлик Хунатип Пиднучни мағлубиятга учратган бўлса, Асланбек Шимбергенов (71 килограмм) ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовни мағлубиятга учратди.

Кейин 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиққан Айбек Оралбай 1/16 финалда польшалик Матеуш Березницкийни мағлуб этди.

Жаҳон чемпионатида 13 нафар қозоғистонлик боксчи иштирок этади. Улардан Бек Нурмағамбет (86 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг) мағлубиятга учради.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига